...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон иқтисод соҳаси оғир жудоликка учради


16:06, 23.12.2018 Жамият
 14 061

Ўзбекистон Республикаси Савдо вазири лавозимида 10 йил ишлади. 66 ёшида нафақага чиққанидан сўнг, Тадқиқот институтининг Москва филиали директори бўлиб фаолият юритди.

Давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган иқтисод ходими, Ўзбекистон Республикасининг собиқ Савдо вазири Мадамин Ҳасанов кеча, 22 декабрь куни 94 ёшида оламдан кўз юмди. 

Мадамин Ҳасанов 1924 йилда Андижон вилоятига таваллуд топган. У 17 ёшида Иккични жаҳон урушига йўл олган. Урушдан сўнг, 23 ёшида Истеъмолчилар иттифоқининг раиси сифатида иш бошлади. Кейин Москвада уч йиллик ўқиш, минимал номзод, ва Ўзбекистонга қайтиб келгандан сўнг, туманлардан бирининг раиси этиб тайинланди. 

Ўзбекистон Республикаси Савдо вазири лавозимида 10 йил ишлади. 66 ёшида нафақага чиққанидан сўнг, Тадқиқот институтининг Москва филиали директори бўлиб фаолият юритди.

1992 йилда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов бошчилигидаги делегация таркибида Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунавварани зиё­рат қилиш, муқаддас Каъбатуллоҳни тавоб этиш бахтига мушарраф бўлган.

Теглар:Мадамин Ҳасанов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар