...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон инсон тараққиёти индекси бўйича қўшниларини ортда қолдирди


15:03, 17.09.2018 Жамият
 2 663

Рейтингда давлатлар ўрни таълим даражаси, умрнинг ўртача узунлиги ва ялпи ички маҳсулотнинг аҳоли жон бошига тўғри келишига кўра белгиланган.

Ўзбекистон “Инсон тараққиёти индекси” юқори мамлакатлар қаторидан жой олди ва 105-ўринни эгаллади. Бу ҳақда БМТнинг инсон имкониятларининг ривожланиб бориши тўғрисидаги дастури ҳисоботида маълум қилинди.
 
Мазкур рейтингга жами 189 мамлакат киритилган. Ундаги давлатлар ўрни таълим даражаси, умрнинг ўртача узунлиги ва ялпи ички маҳсулотнинг аҳоли жон бошига тўғри келиши бўйича белгиланади. Шунингдек, гендер тенглик, аёллар ҳуқуқлари ва имкониятларининг кенглиги, экология ва ижтимоий-иқтисодий барқарорлик ҳам ҳисобга олинган.
 
Инсон ривожланишинг энг юқори даражаси 59 мамлакатда қайд этилди. Рейтингда Норвегия биринчи ўринни эгаллади, Швейцария иккинчи ва Австралия учинчи ўринда қайд этилди.
 
Инсон ривожланишинг энг юқори даражаси қайд этилган 59 мамлакат орсига Россия (49-ўрин), Қозоғистон (58-ўрин) ҳам кирган.
 
Ўзбекистон Қозоғистондан атшқари барча қўшниларини бу борада ортда қолдирган. Рейтингда Туркманистон 108-ўринни, Қирғизистон 122-ўринни ва Тожикистон 127-ўринни эгаллаган.
 
Рўйхатни энг қуйи ривожланиш даражаси билан Жанубий Судан, Марказий Африк Республикаси ва нигер якунлаган.
 
Ҳужжатга кўра, Ўзбекистонда ўртача умр давомийлиги 71,4 ёш, таълим давомийлиги 11,5 йил, аҳоли жон бошига ЯИМ 6470 долларга тенг.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Инсон ҳуқуқлари БМТ Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар