...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон илм одамини Беларусга элчи этиб тайинлади


10:08, 18.04.2018 Жамият
 5 106

Элчи кечанинг ўзида “Ислом Каримов” номидаги Тошкент халқаро аэропортидан Минск шаҳрига жўнаб кетди.

Ўзбекистон ҳукумати Беларусга янги элчи тайинлади. Жорий йилнинг 17 апрель куни Носиржон Юсупов Ўзбекистон Республикасининг Беларус Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Элчи кечанинг ўзида “Ислом Каримов” номидаги Тошкент халқаро аэропортидан Минск шаҳрига жўнаб кетди. 
 
Ташқи ишлар вазирлигидан маълум қилишларича, Н.Юсупов бунга қадар илм-таълим соҳасида фаолият юритган.
Қамариддин Шайхов,
“Qalampir.uz” интернет нашри раҳбари

Теглар:Носиржон Юсупов Ўзбекистон-Беларусь ТИВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар