...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тизимида янги тайинлов


16:04, 29.07.2017 Жамият
 8 979

Тошкент, Сурхондарё, Наманган вилоятлари бўйича туман ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимларига янги бошлиқлар тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизими милиция ходимлари ҳудудий таркибларида ўзгаришлар амалга оширилди. Шахсий таркиблар раҳбарлиги лавозимларига умумий ҳисобда 8 нафар янги бошлиқ тайинланди. Бу ҳақда “Постда” газетаси хабар беради.
 
Мазкур хабардаги маълумотга кўра, Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига подполковник Икромжон Наримонович Шоакбаров;
 
Тошкент вилояти Бекобод шаҳри ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига подполковник Элмурод Озодбекович Султонов;
 
Самарқанд вилояти Нарпай тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига подполковник Тожиддин Жўрақулович Эшназаров;
 
Наманган вилояти Косонсой тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига подполковник Фурқат Самижонович Мирзаев;
 
Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига подполковник Носиржон Турғунпўлатович Мирзаҳмедов;
 
Наманган вилояти Мингбулоқ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига майор Авазбек Эргашевич Хўжахонов;
 
Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига майор Аслиддин Зикирович Мирзаев;
 
Сурхондарё вилояти Ангор тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига майор Камолиддин Хожаназарович Хидиров тайинланган.
Дурдона Расулова 

Теглар:Ички ишлар Ўзбекистон Тайинлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар