...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон еврооблигациялари дебюти олдидан Бостон ва Лондонда “road show” ўтказади


16:22, 05.02.2019 Жамият
 1 409

Илк давлат халқаро облигацияларини 5 ёки 10 йил муддат билан чиқарилиши режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг илк давлат халқаро облигацияларини чиқариш ва муваффақиятли жойлаштиришни таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 7-14 февраль кунлари, АҚШнинг Нью-Йорк ҳамда Бостон, Буюк Британиянинг Лондон шаҳарларида “Road show” (инвесторлар билан учрашувлар) бўлиб ўтади.
 
Молия вазирлигининг маълум қилишича. учрашувлардан сўнг, жаҳон молия бозорларидаги шароитлардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистоннинг илк давлат халқаро облигацияларини 5 ёки 10 йил муддат билан чиқарилиши режалаштирилмоқда.
 
“Роуд-шоу” давомида Ўзбекистон Республикасининг делегацияси йирик инвесторлар билан музокаралар олиб бориши кутилмоқда. Бундай учрашувлар натижасида,  республика жаҳон молия бозорларига илк қадамини қўяди.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси томонидан JP Morgan – глобал координатор ҳамда қўшма букраннер, City ва Газпромбанк – қўшма кид-менежер ва букраннерлар этиб тайинланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Облигация Молия вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар