...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон-Эрон: иқтисодий ҳамкорликда янги қадам


12:50, 18.10.2017 Жамият
 1 692

Ўзбекистон Ташқи савдо вазири Элёр Ғаниев ва делегациянинг бошқа аъзолари иштирок этган суҳбатда икки томонлама товар айирбошлаш ҳажмини ошириш масалалари муҳокама этилди.

Айни дамда Эрон Ислом Республикасида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Теҳронда Эрон Саноат, конлар ва савдо вазири Муҳаммад Шариатмадари билан учрашди.
 
Ўзбекистон Ташқи савдо вазири Элёр Ғаниев ва делегациянинг бошқа аъзолари иштирок этган суҳбатда икки томонлама товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва диверсификация қилиш ҳамда инвестицион ҳамкорликни янада юқори даражага кўтариш Ўзбекистон-Эрон муносабатларининг устувор йўналишларидан бири эканлиги таъкидланди.
 
Учрашувда транспорт-коммуникация соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари батафсил муҳокама қилинди ва Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Ўмон халқаро транспорт коридори бўйича 2011 йил апрель ойида имзоланган битим доирасидаги алоқаларни ривожлантиришга томонлар тайёр эканлиги тасдиқланди.
 
Шунингдек, Теҳронда Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия бўлажак мажлисининг кун тартибига оид масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
 

Теглар:Ўзбекистон-Эрон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар