...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг янги биноси фойдаланишга топширилди


13:33, 13.01.2016 Жамият
 4 365

Икки йил давомида олиб борилган қурилиш ва таъмирлаш ишларидан сўнг, университет биноси буткул янгича кўриниш касб этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрьдаги “Чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 августдаги “Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг моддий-техник базасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳрида жойлашган Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университетининг бош биноси қайта реконструкциядан чиқарилиб, 13 январь куни фойдаланишга топширилди.



Икки йил давомида олиб борилган қурилиш ва таъмирлаш ишларидан сўнг, университет биноси буткул янгича кўриниш касб этди. Ёруғ ва шинам хоналар, ахборот коммуникация технологиялари, минглаб адабиётлар, аидеовизуал асарлар, янги ўқув қўлланмалари ва жиҳозлар билан бойитилган бу бинони Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Алишер Ваҳобов ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори Шуҳрат Қаюмов очиб берди.



Бугунги кунга келиб мазкур олий ўқув юртида 7 та факультет фаолият юритаётган бўлиб, уларда қарийб 500 га яқин профессор-ўқитувчилар ишлаб келмоқда. Айни дамда университетда 6200 нафар талаба – 5870 та бакалавр, 330 та магистр таҳсил оляпти.  Келаси ҳафтадан бошлаб талабалар янги ўқув масканига кўчиб ўтишади.



Мустақиллик йиллларида мамлакатимизда ёш авлодни кучли, билимли ва ҳар томонлама комил инсон бўлиб етишишига алоҳида эътибор қаратилиб келинаётир. Ўтган йилларда мактаб, касб-ҳунар коллежи, кадемик лицей ва олий ўқув юртларида хорижий тилларни ўргатиш, жаҳон андозаларига мос таълим тизимини жорий этиш, бир неча тилларда мустақил сўзлаша оладиган мутахассисларни тайёрлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг янги биноси ҳам ана шу ишларнинг яна бир инъикосидир. 
Отабек Ибрагимов
Фотомухбир Расулжон Муҳаммаджонов

Теглар:Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Шуҳрат Қаюмов Алишер Ваҳобов Чет тиллари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар