...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон Chevrolet ҳамда Ravon брендлари савдо тизимини ривожлантиради


20:22, 26.10.2017 Жамият
 3 998

Янги ташкил этилган “GM Ўзбекистон Альянси” Ўзбекистон автосаноатининг келажакдаги тараққиётини таъминлаш ҳақида фаолият юритади.

“Ўзавтосаноат” АЖ ҳамда GM компанияси янги “GM Ўзбекистон Альянси”ни ташкил этиш бўйича қарор қабул қилди. Бу Ўзбекистоннинг ўсиб бораётган автомобиль саноатининг талабларига жавоб берадиган янги ҳамкорлик платформаси саналади. “Ўзавтосаноат” АЖ ҳамда GM компанияси Chevrolet ҳамда Ravon брендлари остида савдони ривожлантиради.
 
Бу ҳақда “GM Uzbekistan” компаниясининг жамоатчилик билан ишлаш хизмати таҳририятимизга йўллаган мактуби орқали маълум қилган.
 
“GM Ўзбекистон Альянси” доирасида “Ўзавтосаноат” АЖ ҳамда GM компанияси Ўзбекистонда автомобиллар ва двигателларини ишлаб чиқариш ҳамда ички ва ташқи бозорда Chevrolet ва Ravon брендлари остида автомобиль савдоси бўйича ҳамкорликни давом эттиради.
 
2007 йилдан буён “Ўзавтосаноат” ва GM компаниясининг ўзаро ҳамкорлиги автомобиль ишлаб чиқариш ҳажмини икки баробарга ошишини таъминлади. Ҳамкорлик доирасида маҳаллий етказиб берувчилар тармоғини кенгайтириш, маҳаллий ходимларнинг салоҳиятини ошириш, ички ва ташқи бозорлардаги мижозларга юқори сифатли автомобиллар етказиб бериш бўйича кенг кўламдаги ишлар амалга оширилди.
 
“Ўзавтосаноат” АЖ ва GM компаниясининг фикрча, муносабатларнинг янги шаклига ўтиш сўнгги 10 йил давомидаги соҳанинг ривожи ва унинг салоҳиятини ошганлигини акс эттиради.
 
Томонлар янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш бўйича тасдиқланган лойиҳалар устида ишлашда давом этади. “GM Ўзбекистон Альянси” доирасида томонлар МДҲ ва янги бозорларда экспортни кенгайтириш масалаларини ўрганишади. Альянс, шунингдек, GM компанияси автомобиль технологиялари ва ноу-хауларидан фойдаланиш тизимининг сифатини таъминлайди.
 
“Соҳанинг мустаҳкамланаётганини инобатга олган ҳолда ҳозир Альянсга ўтишнинг айни вақти. GM компанияси Ўзбекистонда қолади ва мамлакатдаги автомобиль саноати ривожига ўз ҳиссасини қўшишда давом этади”, дейди GM Operations Uzbekistan раҳбари жаноб Хектор Вильярреал.
Икки томоннинг Альянсга ўтиши — бандлик даражасига ёки автомобиль ҳамда двигателлар ишлаб чиқариш ҳажмига таъсир қилмаслигини тасдиқлайди.
 
GM компанияси Ўзбекистонда автомобиль ва двигателлар ишлаб чиқариш учун бутловчи қисмларни етказиб беришни ҳамда Ўзбекистон автосаноатини консультатив ҳамда техник кўмак беришга йўналтирилган янги ташкил топаётган GM Advisory Services компанияси орқали қўллаб-қувватлашда давом этади.
Улуғ БЕК

Теглар:“Ўзавтосаноат” АЖ “GM Uzbekistan” компанияси “GM Ўзбекистон Альянси” Chevrolet ҳамда Ravon брендлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар