...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон 2018 йилда бензин ишлаб чиқаришни кўпайтирди


09:29, 04.02.2019 Жамият
 1 869

Бугунги кунда Ўзбекистонда учта нефтни қайта ишловчи заводлар ишлаб турибди

Ўзбекистон 2018 йилда бензин ишлаб чиқаришни 3,7 фоизга кўпайтирган ва 1,147 млн тоннага етказган. Бу ҳақда “Trend” молиявий янгиликлар агентлиги “Dividends”га асосланиб хабар берган.
 
Хусусан, 2018 йилнинг биринчи чорагида бензин ишлаб чиқариш 2017 йилнинг аналогик даврига нисбатн 11,6 фоиз – 309,9 минг тоннага, иккинчи чоракда 5,8 фоиз – 250,4 минг тонна, учинчи чоракда 14,4 фоиз – 312,9 минг тонна, тўртинчи чоракда 5,4 фоиз – 273,7 фоиз ўсган.
 
Айни вақтда Ўзбекистонда учта нефтни қайта ишловчи заводлар ишлаб турибди. Булар умумий қввати 11,12 млн тоннага тенг Бухоро, Фарғона ва Олти ариқ заводлари. Аммо заводлар қувватининг 60-70 фоизигина ишга солинади.
 
Ишлаб чиқариш ҳажмининг камайиши сабабли ЎЗбекистон Қозоғистон ва Россиядан бензин сотиб олади.
 
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 16 ноябрь куни Ўзбекистонда бензин нархи ўзгарганди. Бир литр АИ-80 – 3800 сўмдан 4000 сўмга, АИ-91 4300 сўмдан 4500 сўмга, дизел ёнилғиси 4600 сўмдан 4800 сўмга кўтарилганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:бензин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар