...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбек таомлари “дунёнинг энг ширин таомларидан бири” деб топилди


16:25, 01.11.2017 Жамият
 6 355

Бокудаги Бутунжаҳон пазандачилик куни доирасида Ўзбекистон миллий таомлари кўргазмаси ташкил этилди.

Бокудаги Бутунжаҳон пазандачилик куни доирасида Ўзбекистон миллий таомлари кўргазмаси ташкил этилди. Мазкур тадбирда Озарбайжоннинг ижтимоий-сиёсий, халқаро дипломатик корпус ҳамда халқаро ташкилотлари вакиллари, бундан ташқари, пазандачилик санъатига қизиқувчилар, маҳаллий ОАВ вакиллари, ҳатто ижод аҳли вакиллари ҳам тадбир қатнашчиларига айландилар.
 
Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчихонаси билан бир қаторда Хитой ва Туркия элчихоналари, бундан ташқари, Озарбайжоннинг кўзга кўринган ресторанлари ўз миллий таомларини намойиш этдилар.
 
Фестиваль меҳмонларига палов ва бошқа миллий таомларимизнинг тайёрланиш жараёни билан яқиндан танишиш ва уларнинг таъмидан баҳраманд бўлиш имконияти яратилганини алоҳида таъкидлаш жоиз.
 
Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг сайёҳлик соҳасидаги истиқболини оммалаштириш мақсадида ҳунарманд-усталарнинг ишлари, миллий либослар, газламалар, чинни буюмлар кўргазмаси ҳам ташкил қилинди. Кўргазма материалларидан кенг кўламда фойдаланилгани сабаб қатнашчилар мамлакатимиздаги сайёҳлик соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар.
 
Тадбир иштирокчилари ўз таассуротлари, жумладан Ўзбекистон павильони ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашдилар.
 
Озарбайжон миллий пазандачилик маркази директори ТоҳирАмирасланов:
 
“..Бу каби тадбирлар мамлакатларимиз ўртасидаги миллий маданий меросни ўрганишда, уни тарғиб қилишда катта аҳамиятга эга.
Ўзбек ошхонаси — амалий саньат соҳасига киради. Унинг тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади. Асрлар давомида ошпазлик соҳасининг ўз хусусиятлари, ўзгача жанрлари, миллий каллорити шаклланиб борган. Шу хусусда ҳозирга келиб ўзбек таомлари энг ширин таомлардан саналади.
 
Куни кеча O‘zbegim фестивалида ҳайъат аьзоси сифатида иштирок этдим. Фестиваль давомида ошпазлар усталик билан дунёдаги энг катта паловни тайёрладилар. Гиннес рекордлари китоби мутахассислари таом оғирлигини 7360 кг деб ҳисобладилар, буниси ҳайратланарли бўлди”.
 
Озарбайжондаги Конфуций институти директори Рафиқ Аббасов:
 
“...Менга Ўзбекистон жуда ёқади. Мамлакатингиз доимо ўзининг меҳмондўстлиги, қизиқ таомлари ва бой тарихи билан машҳур. Тарихий савдо йўллари кесишмасида жойлашгани учун мамлакатингиз катта сайёҳлик салоҳиятига эга. Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз ҳақиқатдан Буюк ипак йўлининг чинакам марваридларидир”.
 
Бундай фестиваллар мамлакатлар ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаши шубҳасиз. Тадбир давомида ўзбек таомлари “дунёнинг энг ширин таомларидан бири” деб топилганини алоҳида этироф этиш лозим.
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:Миллий таомлар кўргазмаси Ўзбекистон павильони Озарбайжон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар