...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбек адабиётини тарғиб қилувчи янги лойиҳа иш бошлади


13:16, 17.02.2016 Жамият
 2 374

Бугун кўпгина туманлар, ҳатто, баъзи вилоят марказлари ҳам ўз китоб дўконига эга эмас. Ҳудудлар аҳолиси баъзи китобларни сотиб олиш учун пойтахтга келишига тўғри келади.

Яқин икки йил ичида мамлакатнинг ҳар бир тумани ўз китоб магазинига эга бўлади. Уларни ташкил этиш ишлари билан Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги шуғулланади.

Бунда “Китоб олами” савдо мажмуаси ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан ҳамкорликда иш олиб борилади.

Бугун кўпгина туманлар, ҳатто, баъзи вилоят марказлари ҳам ўз китоб дўконига эга эмас. Ҳудудлар аҳолиси баъзи китобларни сотиб олиш учун пойтахтга келишига тўғри келади.

Лойиҳа икки босқичда амалга оширилади. Жорий йилда китоб дўконлари барча вилоят марказларида барпо этилади, 2017 йилнинг охирига қадар эса барча туман марказларида ташкил қилинади. Бу ҳақда “Uzbekistan today” ахборот агентлиги хабар берди. Янги китоб дўконлари тармоғида асосан маҳаллий нашриётларда чоп этилган бадиий адабиётлар сотувга қўйилади. Китоблар орасида ўзбек ва чет эл адабиётининг энг яхши асарларидан намуналар ҳам бўлади.
Умида Якубова

Теглар:Китоб дўкони Китоб олами Ўзбек адабиёти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар