...
МЕНЮ
ONLINE TV

Озарбайжонлик келинчакни тўйидан бир ҳафта ўтгач, эри ўлдириб қўйди


12:43, 01.06.2016 Олам
 16 352

Сўроқ вақтида марҳуманинг турмуш ўртоғи уни эҳтиётсизлик туфайли ўлдириб қўйганини тан олди.

2016 йилнинг 15 апрелида бўлиб ўтган тўй маросимидан сўнг турмуш ўртоғи билан Санкт-Петербургга жўнаб кетган Гюлнара Велиеванинг жасади Озарбайжонга олиб келинди, деб ёзади “1news.az” нашри.

Маълумотларга кўра, тўйдан бир ҳафта ўтиб, 22 апрель куни у билан алоқа йўқолиб қолган. Шундан сўнг унинг ғойиб бўлгани маълум бўлган. Орадан салкам 1 ой ўтгач, яъни 26 май куни унинг жасади Петродворецдаги ўрмондан топилган. Тахминларга кўра, Гюлнарани унинг турмуш ўртоғи ўлдирган.

Сўроқ вақтида марҳуманинг турмуш ўртоғи Самир Габибов Гюлнаранинг дугоналари билан шифокор ҳузурига кетганини айтган. Келинниннг дугоналари айтган гапларга қараганда, Гюлнара йўқолиб қолган вақтда Самир уни қидирмаган ҳам.

Полиция Самирни қўлга олгач, у турмуш ўртоғини эҳтиётсизлик туфайли ўлдириб қўйганини тан олди.

“2016 йилнинг 26 май куни Петродворец туманидаги ўрмонни кўздан кечириш давомида йўқолган, деб эълон қилинган Гюлнара Велиеванинг жасади топилди. Ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида жасад суд-тиббий экспертизага юборилди”, дейди Санкт-Петербург Тергов қўмитаси хизмати вакили.

23 ёшли Гюлнара ўзи туғилиб ўсган Аркиван Масаллин қишлоғидаги қабристонга дафн этилди. Тергов ишлари эса давом этмоқда.
Умида Якубова

Теглар:Озарбайжон Қотиллик Тўй 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!