...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўз вақтида тўланмаган солиқ: асосий қарз, ҳисобланган пеня ва яна суд харажатлари...


15:42, 25.10.2017 Жамият
 3 027

37 та фермер хўжалигининг 923,7 млн сўм солиқ қарзи ҳисобидан қарздорларнинг мол-мулкларини ҳатлов қилинди ҳамда мавжуд қарздорликлардан 104,5 млн сўм солиқ қарзи бюджетга ундирилди.

Ўзбекистонда кичик бизнес ва тадбиркорликнинг барча турларини ривожлантириш, хусусий мулк эгаларини қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири эканлиги барчага маълум.
 
Бугунги кунда жорий этилган қонунлар ва ҳуқуқий эркинликлар, кенг шароитларга таянган ҳолда ўз бизнесини юритаётган ишбилармонлар ўз фаолиятини кенгайтириш баробарида яхшигина даромадга ҳам эга бўлмоқда.
 
Бироқ, гуруч курмаксиз бўлмагани каби, фермер хўжаликлари орасида солиқларни тўламай қарздорлиги ортаётганлари ҳам йўқ эмас.
 
Аввалроқ, белгиланган солиқларни ўз вақтида тўламаётган хоразмлик фермерлар ўз мол-мулкларидан айрилиш билан бирга тегишли тартибда жаримага тортилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Энди эса бу каби масалалар Тошкент вилояти давлат солиқ хизмати органлари ходимлари ҳамда Мажбурий ижро бюроси ҳудудий бўлимлари вакилларининг кун тартибида бўлди. Аниқроғи, ташкил этилган тадбирга масъул шахслар томонидан вужудга келган қарздорликларни суд ҳужжатлари асосида ундириш бўйича Қуйичирчиқ туманида тадбир ўтказилди.
 
Бу жараёнда тумандаги 37 та фермер хўжалигининг 923,7 миллион сўм солиқ қарзи ҳисобидан қарздорларнинг мол-мулкларини ҳатлов қилиш тадбирлари ўтказилиб, тадбир давомида улардан 17 тасининг 104,5 миллион сўм солиқ қарзи бюджетга ундирилди.
 
Қуйичирчиқ тумани давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи Д. Ортиқбоевнинг фикрича, солиқларни тўлашдан бўйинтовлаб, давлат ва маҳаллий бюджетга зарар келтиришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.
 
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 120-моддасида солиқ тўловининг белгиланган муддати ўтказиб юборилса, пеня ҳисобланиши, солиқ қарзи мажбурий тартибда суд ижро ҳужжатлари асосида ундириб олиниши белгиланган.
 
Бундай ҳолатда, солиқ тўловчи қўшимча равишда суд харажатларини ҳам тўлайди.
 
Масалан, Қуйичирчиқ туманидаги тадбир давомида “Беруний” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Мамат” фермер хўжалигидан 9,0 млн, “Матқаюм” фермер хўжалигидан эса 10,0 млн сўм солиқ қарзи бюджетга ундирилди.
 
Бундан ташқари, Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан 584,5 миллион сўм солиқ қарзи мавжуд бўлган 20 нафар фермернинг мол-мулклари, жумладан транспорт воситалари, қишлоқ хўжалик техникалари ҳатлов қилинди.
 
Хусусан, қарздорлигини тўламай келаётган “Қаҳрамон Бегали” ва “Ғофур” фермер хўжаликларининг “Лада Приора”, “Дамас” автомобиллари, бундан ташқари, “Бозоров Бахтиёр” ва “Гулҳаё агрофайз” фермер хўжаликларига тегишли “МТЗ-80” русумли трактор воситалари ҳатланди.
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 февралдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ёки муассасаларнинг мансабдор шахслари томонидан чиқариладиган расмий огоҳлантириш шаклини ҳамда уни чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси томонидан “Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиққа оид ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги йўриқнома ишлаб чиқилган.
 
Унда белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, юридик ва жисмоний шахслар томонидан ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилишини олдини олиш мақсадида профилактик суҳбатлар ўтказиш ҳамда расмий огоҳлантириш хатлари бериш амалиёти йўлга қўйилди.
 
Қуйичирчиқ тумани давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан охирги икки ой ичида жойларда 386 та солиқ тўловчи билан солиқ мажбуриятини бажариш билан боғлиқ профилактик суҳбатлар ўтказилиб, аниқланган ҳуқуқбузарликларга нисбатан расмий огоҳлантиришлар берилди.
Улуғ БЕК

Теглар:Солиқдан қарздорлик Қуйичирчиқ Фермер хўжаликлари Мажбурий ижро бюроси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар