...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўз фарзандини 6 млн сўмга сотаётган андижонлик аёл ҳибсга олинди


12:35, 01.12.2016 Жамият
 7 932

Онадек мўътабар номга доғ туширган Шаҳло ва унинг жиноий шериги Дилдора чақалоқни 6,1 млн сўмга пуллаётган пайтда божхоначилар томонидан жиноят устида қўлга олинди.

Энг қабиҳ жиноятлардан бири – одам савдосига қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасида давлат божхона хизмати органлари томонидан ҳам доимий чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
 
Яқинда Андижон вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ана шундай жиноятлардан бири ўз вақтида фош қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
Ўзбек халқи азалдан болажон халқ ҳисобланади. Шу боисдан, бирон оила “тирноққа зор” бўлиб қолгудек бўлса, дарров халқимизга хос бағрикенглик ва меҳрибонлик ифодаси сифатида фарзанд асраб олишга ҳаракат қилишади. Айни шу вазиятдан фойдаланиб, мўмай даромад орттириб қолишга уринувчи кимсалар ҳам бор-ки, улар юртимизда бола асраб олиш учун жорий қилинган амалдаги тартибларни четлаб ўтиб, фарзандталаб инсонларга гўдакларни пуллашга ҳаракат қилишади.
 
Қўрғонтепа туманида истиқомат қилувчи Шаҳло Қосимова (мақоладаги барча исм шарифлар ўзгартирилган) ҳам ана шундай кимсалардан бири. Фақат у бировнинг боласини эмас, балки ўзининг жигарбандини – эндигина туғилган қизалоғини сотишни режалаштиради. Харидор топишда эса унга ҳамтовоғи Дилдора Муинова “ёрдам”га келади.
 
Андижон шаҳридаги вилоят перинатал маркази олдида тезкор тадбирга жалб қилинган “ёлланма харидор” билан учрашув белгиланади. Онадек мўътабар номга доғ туширган Шаҳло ва унинг жиноий шериги Дилдора чақалоқни 6,1 млн сўмга пуллаётган пайтда божхоначилар томонидан жиноят устида қўлга олинди.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, айбдорларга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа туман судининг хукми билан қилмишига яраша жазо тайинланди.
 

Теглар:Давлат божхона қўмитаси Одам савдоси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар