...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ойбек ва Нигора аниқлаган қоидабузар ҳайдовчи ЙҲХБ томонидан топилиб, жаримага тортилди


15:55, 02.12.2017 Жамият
 17 638

Бу воқеа ИИББ томонидан эътиборсиз қолдирилмагани, уларнинг “Иссиқ изидан” бориб қоидабузарни аниқлагани ва чора кўрганини олқишлаймиз.

Аввалроқ, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Ойбек ва Нигоранинг сайтимизга юборган видеоси асосида мақола тайёрлаган эдик. Ушбу видеода Тошкентнинг Амир Темур шоҳ кўчасида светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиб, мактаб ўқувчиларини уриб юборай деган “маршрутка”нинг пиёдалар ҳаётига хавф туғдиргани тасвирланган эди. Мазкур ҳолат Ойбек ва Нигоранинг автомобилига ўрнатилган кузатув камераси орқали қайд қилинганди.
 
Хабарда ушбу воқеа жорий йилнинг 29 ноябрь куни соат 16:00 атрофида содир бўлгани, светофорнинг қизил чироғида шахсий автомобилида тўхтаб турган хонандалар Ойбек ва Нигора яшил чироқ ёнгач, “маршрутка”нинг ортидан тушишгани ва мазкур 62-сонли йўналишли такси 25 ёш атрофидаги йигит томонидан бошқарилгани ҳақида ёзган эдик.
 
Бугун, 2 декабрь куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари “Qalampir.uz” сайти орқали тарқатилган хабарга ойдинлик киритишди.
 
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўтказилган “Тозалаш-Антитеррор” тадбири доирасида кўрилган чоралар натижасида маршрутка ҳайдовчиси аниқланди.
 
ИИББ тарқатган хабарда келтирилишича, ушбу “маршрутка” ҳайдовчиси 1991 йилда туғилган Абдуқаюм Ирисбеков бўлган. Унинг бошқарувидаги 62-йўналишли такси эса “BARS SERVIS TRANS” МЧЖга қарашли бўлган.
 
“Qalampir.uz” аниқланган Мазкур ҳолат юзасидан А.А.Ирисбековга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 128-4 моддаси 1-қисми (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига бўйсунмасдан ўтиши – энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида жарима) ва 128-моддаси 3-қисми (ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўл белгилари ёки йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган талабларга риоя этмаслиги - энг кам ойлик иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима) билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
 
Албатта бу воқеа ИИББ томонидан эътиборсиз қолдирилмагани, уларнинг “Иссиқ изидан” бориб қоидабузарни аниқлагани ва чора кўрганини олқишлаймиз.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Тошкент шаҳар ИИББ Маршрут ҳайдовчиси Ойбек ва Нигора 62-сонли йўналишли такси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар