...
МЕНЮ
ONLINE TV

Осмондан туширилган суратлар танлови эълон қилинди


10:34, 12.12.2015 Технология
 4 348

Учувчисиз парвоз қилувчи қурилмалар орқали туширилган энг жозибали фотосуратлар кетма-кетлигидан баҳраманд бўлинг.

Юқори даражадаги технологиялар эвазига учувчисиз парвоз қилувчи қурилмалар - дронлар энг сифатли суратларни тушириш имконига эга. Дронларнинг бор салоҳиятини кўз-кўз қилиш мақсадида DJI компанияси SkyPixel деб номланувчи осмондан расмга олувчи дастурни ишлаб чиқди.

DJI компанияси SkyPixel’нинг бир йиллигини нишонлаш мақсадида тарихдаги энг йирик осмондан расмга туширилиган фотосуратлар танловини ўтказмоқда. Бош соврин учун DJI компаниясининг махсус дрони ваъда қилинган. Соврин дрондан ташқари, махсус камера ва у орқали суратга олинган расм ва видеолавҳаларни таҳрир қилиш имконини берувчи дастур ҳамда дрон суратга олаётган кадрларни бир вақтнинг ўзида кўриш имкониятини тақдим этувчи қурилмани ўз ичига олади. Танлов жорий йилнинг 27 декабригача давом этади. Ғолиблар эса 2016 йил 1 январь куни эълон қилиниши режалаштирилган.

Қуйида дронлар орқали расмга олинган энг чиройли фотосуратларни сизнинг эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ченгду шаҳридаги сунъий сув ҳавзаси. Сичуан провинцияси, Хитой


Куз фаслида ўрмонлар манзараси. Германия


Мотоцикллар қатнови. Фантет Муине шаҳри. Вьетнам


Хемилтон устида булутлар. Онтарио. АҚШ


 Заранг дарахти. Иллинойс штати. АҚШ


“Янги йил арчаси”. АҚШ


Вулқонлар водийси. Ророруа. Янги Зелландия


Аскарлар майдони. АҚШ


Кема юклари омборхонаси. Германия


Фермерлик. Германия


Автопойга майдони. Лейксайд. Калифорния штати. АҚШ


Вулқон тошлари ва кузги ўрмонлар. Германия


Сакрисоя ороли. Норвегия


Қўйлар подаси. Қозоғистон


Ванкувер шаҳрининг тунги кўриниши. Канада


Ченгду шаҳридаги сунъий сув ҳавзаси. Сичуан провинцияси, Хитой
Адиз Аҳмедов

Теглар:суратлар Дронлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

bek
15:26 22.12.2015

tariflashga til ojiz



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!