...
МЕНЮ
ONLINE TV

Осиё ўйинлари: Индонезияда Ўзбекистон байроғини Исроил Мадримов кўтаради


19:39, 16.07.2018 Спорт
 2 368

Мусобақанинг очилиш маросимида қайси спортчи байроқдор вазифасини бажариши масаласи очиқ эди.

Жорий йилнинг 18 август куни Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида қитъада тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси – Осиё ўйинлари бошланади.
 
Бугунги кунгача ушбу мусобақанинг очилиш маросимида қайси ўзбекистонлик спортчи байроқдор вазифасини бажариши масаласи очиқ турганди. Бугун ушбу шарафли вазифа кимга ишониб топширилиши маълум бўлди.
 
Унга кўра, мусобақанинг очилиш маросимида Ўзбекистон делегациясининг байроқдори этиб Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари совриндори, кўплаб халқаро турнирлар ғолиби ҳисобланган боксчи Исроил Мадримов тайинланди.
 
Эслатиб ўтамиз, Мадримов аввалги Осиё ўйинларида финалгача етиб борган ва мусобақанинг кумуш медалини қўлга киритганди.
 
Маълумот учун, 2014 йили Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида бўлиб ўтган XVII Осиё ўйинларида ушбу вазифа жаҳонга машҳур дзюдочимиз Ришод Собировга ишониб топширилганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Исроил Мадримов Осиё ўйинлари Индонезия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!