...
МЕНЮ
ONLINE TV

Осиё ўйинлари: Боксчиларнинг Индонезияга борадиган таркиби маълум


11:49, 18.07.2018 Спорт
 3 131

18 август куни Индонезияда Осиё ўйинларига старт берилади.

Маълумки, жорий йилнинг 18 август куни Индонезияда Осиё ўйинларига старт берилади.
 
Ушбу мусобақада бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Айни дамда Ўзбекистон терма жамоаси шарафинини Осиё ўйинларида қайси боксчилар ҳимоя қилиши маълум бўлди.
 
-49кг: Ҳасанбой Дўсматов
-52кг: Жасурбек Латипов
-56кг: Миразиз Мирзаҳалилов
-60кг: Шунқор Абдурасулов
-64кг: Иқболжон Холдоров
-69кг: Маҳмуд Ғоипов
-75кг: Исроил Мадримов.
 
Боксчилар Индонезияга 6 август куни жўнаб кетади ва у ерда машғулотларнинг сўнгги жараёнини ўтказади.
 
Маълумот ўрнида, XVIII Осиё ўйинлари 18 август-2 сентябрь кунлари Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Бокс Осиё ўйинлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!