...
МЕНЮ
ONLINE TV

Осиё чемпионатида аёл боксчиларимиз ғалаба қозонмоқда!


11:57, 06.11.2017 Спорт
 2 335

Ёдгорой Мирзаева Вьетнамда хотин-қизлар ўртасида ўтаётган Осиё чемпионатида муваффақиятли қатнашмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизматининг хабарига таяниб Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида аёллар ўртасида бокс бўйича Осиё чемпионатига старт берилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Шунингдек, Рио олимпиадаси иштирокчиси 57 кг оғирликдаги тажрибали боксчи қизимиз Ёдгорой Мирзаева эса ўзининг дастлабки жангини 5 ноябрь куни ўтказиши ҳақида ҳам маълумот бергандик.
 
Бугун ЎзА хабар беришича, боксчи юртдошимиз Ёдгорой Мирзаева рақибини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
 
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ёдгорой Мирзаева Вьетнамда хотин-қизлар ўртасида ўтаётган Осиё чемпионатида муваффақиятли қатнашмоқда.
 
Ёдгорой вазни 57 килограммгача бўлган боксчилар ўртасидаги чорак финал баҳсида Жанубий Корея вакили Ко Хюн-Юнгга қарши рингга кўтарилди. Боксчимиз рақибини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
 
Таҳририятимиз номидан Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида ўтаётган аёллар ўртасида бокс бўйича Осиё чемпионатида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчилар омад тилаймиз!
 

Теглар:Ёдгорой Мирзаева бокс федерацияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!