...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ошкора бўлган “яширин” рекламалар


18:27, 28.11.2017 Олам
 5 677

Дунёдаги “яширин” рекламаси кучли обида Франциядаги “Эйфел” минораси ҳисобланади.

Америкадаги биринчи пулли эълон ер-мулк сотуви ҳақидаги хат бўлиб, “Boston news” газетасида чоп этилган. У яхши самара бергани учун, кейинчалик реклама бериш жуда оммалашиб кетди.
 
Бироқ, айрим фильмлар ёки клипларда реклама беришнинг “яширинча” усулларидан фойдаланиш оммалашиб бормоқда. Бу одатий рекламалардан икки-уч баробар яхшироқ натижа беради.
 
Эътиборингизга ушбу “моҳирона” рекламалардан бир нечтасини тақдим этамиз.
 
Испания киноижодкорлари томонидан суратга олинган “Самолардан баландда” фильми ҳам фикримизга мисол бўла олади. Ундаги бош қаҳрамонлар Аче ва Бабининг ўзаро тортишиб қолиш саҳнаси айнан, “Cоcа Cоlа” ичимлигининг реклама тахтаси ёнида содир бўлади. Фильмни томоша қилар экансиз, бунга аҳамият бермасликнинг ҳеч ҳам имкони йўқ.
 
Яна шундай мисоллар сирасига “Харид васвасаси” фильми киради. Кинонинг бош қаҳрамони Ребека мода оламининг энг машҳур брендлари “Аrmani” ва “Gucci”ни бир неча бор реклама қилади.
 
Ушбу фильм 2009 йил томошабинлар эътиборига ҳавола этилган. Шундан сўнг, унинг қаҳрамонига тақлид қилувчи қизлар кўпайиб, кинода “кўз-кўз” қилинган либослар урфга кирди.
 
Турк қўшиқчиси Ялин ўзининг “Бенимки” қўшиғига олинган клипда музқаймоқ турини реклама қилган.
 
Ушбу клипларда рекламадан шу даражада усталик билан фойдаланилганки, уни томоша қилар экансиз албатта, ўша музқаймоқдан егингиз келади.
 
Дунёдаги энг “яширин” рекламаси кучли обида эса Франциядаги Эйфел минораси ҳисобланади. Сабаби, у билан боғлиқ минглаб афсоналар, фильмлар ҳамда клиплар яратилган.
 
Масалан “Париждаги муҳаббат” фильми, Индиланинг “Derniere dance” қўшиғи учун суратга олинган клип ва ҳоказо.
 
Шунинг учун ҳам, ҳар йили миллонлаб сайёҳлар айнан Эйфел минорасини кўриш учун Францияга боришaди.
 
Ажабланарлиси шундаки, унга кириш учун чипта олувчилар соатлаб кутишар, навбатда турган одамларнинг узунлиги бир неча клометргача бўлар экан.
Меҳрангиз Ғаниева

Теглар:Яширин реклама 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!