...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олмазорда ноқонуний фаолият олиб бораётган тадбиркор қўлга тушди


13:44, 25.04.2017 Жамият
 2 958

3 ой ичида қиймати 16,5 млрд. сўмдан ортиқ товар-моддий бойликлар далилий ашё сифатида олиб кўйилди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари томонидан “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида Хитойдан хусусий тадбиркор А.Мирзабдуллаев номига келтирилган канцелярия товарларини божхона кўригидан ўтказиш давомида йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган 39 хил турдаги салкам 850 минг дона турли канцелярия товарлари борлиги аниқланди. Дастлабки маълумотларга асосан қиймати 300 млн. сўмдан ортиқ бўлган мазкур канцелярия товарлари далилий ашё сифатида вақтинча олиб қўйилди, дея хабар берди Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати.
 
Шунингдек, мазкур бўлим ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Олмазор туманида олиб борилган тезкор тадбир натижасида фуқаро А.Набиевнинг хонадони амалдаги тартибларга мувофиқ кўздан кечирилганида хорижда ишлаб чиқарилган салкам 70 минг дона ҳар хил турдаги қиймати 320 млн. сўмлик телефон аксессуарларини ҳеч қандай ҳужжатларсиз сақланаётгани маълум бўлди.
 
2017 йилнинг биринчи чораги давомида республикамиз божхона ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда 3200 дан ортиқ божхона қоидабузарликлари аниқланиб, қиймати 16,5 млрд. сўмдан ортиқ товар-моддий бойликлар далилий ашё сифатида олиб кўйилди.
 
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.
Бобур Жалолов

Теглар:Божхона Канцтовар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар