...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олма-отадаги отишмаларда жароҳатланганларнинг умумий сони маълум бўлди


14:56, 18.07.2016 Олам
 3 943

Шаҳардаги отишмалар натижасида уч нафар полиция ходими ва бир тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди.

Бугун,  18 июль куни маҳаллий вақт билан 12:20да Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳридаги полиция маҳкамасига қуролли ҳужум уюштирилди.  Икки нафар жиноятчи билан отишмалар натижасида уч полиция ходими ва бир нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди. Бундан ташқари, етти нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари шифохонага ётқизилган.
 
“Nur.kz” нашрининг хабар беришича, отишмалар натижасида тахминан 14 киши жароҳатланган ва шифохонага етказилган. 
 
“Марказий шифохонанинг хирургия бўлимига беш киши ётқизилди”,  дейди шифохона ходимларидан бири.
 
Эслатиб ўтамиз,  шаҳарда террористик хавфнинг “қизил” даражаси эълон қилинган. Жиноятчилардан бири қўлга олинди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Олма-Ота Қозоғистон Отишма 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!