...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олма-отада даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси юз берди


14:24, 14.07.2016 Олам
 6 855

Жуда катта тезликда ҳаракатланган Lexus автомобили бошқарувни йўқотган ва ҳалокатга учраган.

Бугун, 14 июль маҳаллий вақт билан соат 5:00да Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳридаги Абай кўчасида даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.  Бу ҳақда “Nur.kz” хабар бермоқда
 
Хабарда маълум қилинишича, Lexus автомобили ҳайдовчи томонидан ўғирланган ва катта тезликда бошқарилган. У BMW машинасини қувиб ўтган ва бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги дарахт ва тўсиққа бориб урилган.
 
Воқеа жойига дарҳол тез ёрдам машинаси ва полиция ходимлари етиб келган ва Lexus ҳайдовчисини ачинарли аҳволга тушиб қолган машина ичида чиқариб олишган, дейилади хабарда.


 


Мўжиза туфайли тирик қолган ҳайдовчининг фақат оёғи жароҳатланган. Автомобиль эса тиклаб бўлмас аҳволга келиб қолган. Унинг қисмлари 50 метр радиусга сочилиб кетган.
 
Фалокатга гувоҳ бўлган одамларнинг сўзларига кўра, ЙТҲ юз бергҳан пайтда бомба портлагандек кучли овоз чиққан.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Олма-ота Lexus ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Behruz
18:43 17.07.2016

Yomonga o'lim yo'q degani shu ekanda. O'sha haydovchi jazosiz qolmasligi kerak.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!