...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги делегацияси Ригадаги конференцияда иштирок этмоқда


16:50, 21.04.2016 Жамият
 3 211

Конференцияда Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ходими Шоҳруҳ Долиев ҳам сўзга чиқди.

Кеча, 20 апрель куни Латвиянинг Рига шаҳрида Европа Иттифоқининг “Марказий Осиё таълим платформаси” лойиҳаси доирасида “Миллий малака рамкалари” мавзусида минтақавий конференция ўз ишини бошлади. Мазкур конференция ишида Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи мамлакатларидан соҳа экспертлари ва мутахассислар қаторида Ўзбекистон Республикасиз Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мутасадди раҳбарлари иштирокидаги делегация ҳам қатнашмоқда. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Учрашувда Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ходими Шоҳруҳ Долиев ҳам сўзга чиқди. Ўзбекистон вакили ўз маърузасида олий таълим муассасалари ўртасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, тадқиқотлар алмашувини шакллантириш масаласига эътибор қаратди.
 
Конференцияни ўтказишдан мақсад – Марказий Осиё мамлакатларида малакавий меъёрларни яратиш, уларни амалиётга татбиқ этиш ҳамда меҳнат бозори масалалари бўйича ахборот алмашишдан иборат. 

Теглар:Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Олий ўқув юртлари Рига Латвия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар