...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олий таълим тизимида бирор муаммога дуч келдингизми?


12:22, 12.12.2016 Жамият
 3 900

Вазирнинг виртуал қабулхонасига “Vazir.edu.uz” сайти орқали киришингиз мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим тизимига оид муаммоингиз ечимини топишда ёки шикоят ва таклифларингизни билдиришингизда ким кўмак беришини билмаётган бўлсангиз, энди сизда тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўзига мурожаат қилиш имкони туғилди.
 
 “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросини таъминлаш ҳамда соҳага оид таклиф, мулоҳаза ва аризаларни зудлик билан кўриб чиқиш, шунингдек, кенг жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг виртуал қабулхонаси ишга туширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Матбуот хизмати хабар берди.
 
Вазирнинг виртуал қабулхонасига “Vazir.edu.uz” сайти орқали кириб,  вазирлик тизимидаги марказлар ҳамда барча олий таълим муассасалари фаолияти, шунингдек, олий таълим тизимига бевосита боғлиқ бўлган ариза, шикоят ва таклифлар билан мурожаат қилишингиз мумкин.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Виртуал қабулхона Олий таълим вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар