...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олий Мажлис Сенатида Президент Ислом Каримов хотирланди


16:07, 05.09.2016 Жамият
 4 992

Президент портрети пойига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, Вазирлар Маҳкамаси ходимлари гул қўйди.

2 сентябрь куни Ўзбекистон халқи оғир жудоликка учради. Мамлакатнинг Биринчи Президенти, буюк давлат арбоби, адолатли сиёсатчи Ислом Каримов ёруғ дунёни тарк этди. Айни кунда республикамизнинг барча ҳудудларида, қолаверса, дунёнинг кўплаб мамлакатларида Президент Ислом Каримов хотирасига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
 
Кеча, 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган маросим бўлди.

Президент портрети пойига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, Вазирлар Маҳкамаси ходимлари, вазирлик ва идоралар жамоалари, мамлакатимизда фаолият юритаётган дипломатик корпус раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари юксак ҳурмат бажо келтириб, гуллар қўйди.
 
Нигоҳларида қатъият, ишонч ва меҳр балқиб турган Ислом Каримовнинг суратига қараб, шу заминда яшаётган ҳар бир инсон буюк Президентимиз амалга оширган эзгу ишлар – халқимиз учун дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаган шароитлар яратилгани, қудратли давлатчилигимиз барпо этилгани, давлатимиз жаҳон ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрнига эга бўлганини яна бир бор ҳис қилиб, буларни кўз қорачиғидек асраш, бошланган эзгу ишларни давом эттиришга масъул эканини теран англамоқда. 

Теглар:Ислом Каримов Олий Мажлис Сенати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар