...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олимлар глобал исишнинг қачон бошланганини аниқлашди


14:31, 25.08.2016 Олам
 5 803

Австралия Миллий университети олимлари глобал исиш устида тадқиқот олиб боришди.

Ҳозирги кунда бутун дунё аҳлини ўйлантираётган глобал исиш муаммоси устида кўплаб тадқиқотлар олиб борилмоқда. Яқинда яна бир олимлар гуруҳи мазкур муаммонинг келиб чиқиш тарихини ўрганиб чиқди. Улар шундай хулосага келишдики, инсон фаолияти билан боғлиқ глобал исиш, тахминан 200 йил олдин бошланган.  Бунга саноат инқилоби сабаб бўлган. Бу ҳақда “Nature” журнали ёзмоқда
 
Австралиянинг Миллий университети олимлари ўзларининг тадқиқотларида маржон қоялари,  музликлар ва чуқур ғорлардан олинган турли хил далилларни таҳлил қилиб чиқишди. Ёппасига кўмир ишлатила бошлангач,  сайёрадаги ҳаво ҳарорати секин-аста кўтарила бошлаган, бу ўзгаришларни эса ўша даврдаёқ сайёранинг баъзи минтақаларида аниқлаш мумкин бўлган. 
 
Статистик таҳлилдан фойдаланган ҳолда,  тадқиқотчилар дастлабки ҳаво ҳароратининг кўтарилиб бориши окенларнинг тропик сувларида ва Шимолий яримшарда 1830 йилда бошланганини аниқлашди. Мазкур даврда Арктикадаги ҳаво ҳарорати максимал даражада ўсгани олимларни ҳайрон қолдирди.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Глобал исиш Тадқиқот 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!