...
МЕНЮ
ONLINE TV

ОФК Бош котиби Тошкентга ташриф буюрди


18:35, 21.08.2017 Спорт
 1 881

Дато Виндсор Жон Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов билан учрашди.

Бугун, 21 август куни Осиё Футбол Конфедерацияси Бош котиби Дато Виндсор Жон ва Осиё Футбол Конфедерациясининг футбол уюшмалари билан ишлаш департаменти бошлиғи Рави Кумар расмий ташриф билан Тошкентга келди.
 
Ўзбекистон Футбол Федерациясида бўлиб ўтган учрашув чоғида Мираброр Усмонов биринчи марта Ўзбекистонга ташриф буюраётган ОФК Бош котибига мамлакатда спортни, шу жумладан, футболни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан қисқача ахборот берди.
 
Томонлар, шунингдек, ЎФФнинг ҳисобот-сайлов конференциясига доир масалалалар юзасидан ўзаро фикр ва тажриба ҳам алмашди.
 
Учрашувдан кейин ОФК делегацияси Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси, қўмита ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ва марказ ҳудудида бунёд этилаётган мураккаб жарроҳлик амалиётлари бажариладиган кардио-хирургия клиникасининг қурилиш ишлари билан ҳам танишди.
 
ОФК делегацияси бугуннинг ўзида Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионига ташриф буюриб, ўзбек футболи тарихи музейини кўздан кечирди.
 
ОФК делегацияси 22 август куни Самарқандга ташриф буюради ва шаҳарнинг диққатга сазовор жойларида бўлади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:ОФК 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!