...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЎФФ яна бир мураббийни лавозимидан озод этди


19:56, 27.09.2017 Спорт
 6 174

“Энди мусобақа сафарларига тил биладиган мутахассислар юборилади”, деди Умид Аҳмаджонов.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев бугун ўз вазифасидан озод этилди.
 
Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон ўсмирлар термасининг Осиё чемпионатига саралаш босқичидаги муваффақиятсиз иштирокидан кейин, бугун, 27 сентябрь куни ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилди.
 
“...Дилшод Нуралиевнинг аризасини ҳам олдик, у киши ишдан кетди. Кўп нарсага Дилшод Нуралиев сабабчи. Ҳар бир футболчини ҳам ўрганиб чиқяпмиз.
 
Қаердан келган, нима учун бу мусобақага борган... Бундан кейин бундай ҳолатлар такрорланмайди!
 
Энди мусобақа сафарларига тил биладиган мутахассислар юборилади”, деди Умид Аҳмаджонов.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Саудия Арабистонида бўлиб ўтган Осиё чемпионатига саралаш босқичидан ўта олмаганди. 
 
Маълумот учун, аввалроқ Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян зиммасига юклатилган вазифани бажара олмагани учун лавозимидан озод этилганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Умид Аҳмаджонов Дилшод Нуралиев ЎФФ Самвел Бабаян 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!