...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЎФФ Қирғизистон термаси билан ўйинга изоҳ берди


20:08, 22.08.2017 Спорт
 4 935

“Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув нега ёпиқ тарзда ўтказилади?”, деган саволга ҳеч ким кутмаган жавоб пайдо бўлди.

Маълум бўлишича, ушбу ўйинни ташкил этиш бўйича ўтказилган музокаралар давомида Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари ўйинчини алмаштириш имкониятидан чекланмаган миқдорда фойдаланишга ўзаро келишиб олган ва бу мазкур ўйин мақомини халқаро ўртоқлик учрашувидан назорат учрашувига ўзгаришига сабаб бўлган.
 
“Футбол қоидалари”нинг майдондаги ўйинчиларнинг сони ҳақидаги 3-бандига кўра, миллий терма жамоаларнинг халқаро ўйинларида кўпи билан бир жамоадан 6 футболчининг алмаштирилишига рухсат берилади. 6 футболчидан кўп ўйинчи алмаштирилган ўйинга “назорат учрашуви” мақоми берилади ва у ФИФАнинг халқаро тақвимида рўйхатга қўйилмайди. Шу сабабли, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги ўйин назорат ўйини сифатида даражаланади ва ФИФА рейтингини ҳисоблашда инобатга олинмайди, дейилади расмий хабарда.
 
ФИФАнинг 2017 йил 26 июлида ташкилотга аъзо федерацияларга юборган 1593-рақамли циркулярга кўра, бундай назорат учрашувиларининг тарғиботи, ўйинга чипта сотиш, ўйинни трансляция қилишга рухсат берилмас экан. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон ва Қирғизистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ўйинни ёпиқ ҳолда ўтказишга қарор қилинган.
 
Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон терма жамоасининг муҳим ўйинлар олдидан, рақиб сифатида Қирғизистонни танлаганининг ўзи мухлисларда норозилик ўйғотган эди. Ушбу учрашувнинг ёпиқ тарзда ўтказилиши эса ЎФФдан навбатдаги “туҳфа” бўлди.
 
Хуллас, терма жамоа ҳақида гап кетганда сўнгги вақтларда “Нега?”, деган саволга сабаб бўладиган воқеалар жуда кўп содир бўлмоқда. Ишқилиб, бу саволларнинг сўнггиси “Нега яна ЖЧга чиқолмадик?” билан тугамаса бўлгани, қолган ҳаммасига кўз юмиш мумкин.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:ЎФФ Футбол Ўзбекистон МТЖ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!