...
МЕНЮ
ONLINE TV

Одил Аҳмедов учун бугун муҳим сана


16:55, 25.11.2016 Спорт
 8 988

Терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедов тўрт карра Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси, деб тан олинган.

Бугунги ўзбек футболини Одил Аҳмедовсиз тасаввур қилишнинг имкони йўқ. 2007 йилдан буён терма жамоа сафида тўп сурувчи Одил Аҳмедов айни дам Россиянинг “Краснодар” клубида ҳам шартнома асосида фаолият олиб боради.
 
Одил Аҳмедов 2009, 2011, 2014 ва 2015 йилларда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси деб тан олинган. 2011 йилда “Анжи” клуби сафида энг яхши ўйинчи сифатида эътироф этилган. 2014/2015 йил мавсумида “Краснодар” клубининг энг яхши футболчиси, деб тан олинган.
 
Айтиш керакки, Одил Аҳмедов 2016 йил июль ойи кўрсаткичларига кўра, Ўзбекистонннинг энг юқори даромад олувчи легионер футболчиси ҳисобланади.
 
1987 йил Наманган вилоятида туғилган Одил Аҳмедов бугун 29 ёшни қарши олди. Шу муносабат билан Одил Аҳмедовни бугунги таваллуд куни билан сайтимиз номидан чин дилдан табриклаймиз.
 
Оилавий бахт, фарзандлар камоли, хурсандчилик, қувонч, профессионал фаолиятда эса янада юксак чўққиларни тилаймиз.
Дурдона Расулова

Теглар:Одил Аҳмедов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Humoyun Fattoh
13:22 27.11.2016

Tug'ilgan kuningiz bilan Odil aka



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!