...
МЕНЮ
ONLINE TV

Обама сўнгги иш кунида Фаластинга яширинча 227 миллион доллар ўтказди


09:59, 24.01.2017 Олам
 4 392

Барак Обама маъмурияти Дональд Трамп президентлик лавозимини эгаллашидан аввал бу борадаги қарорини расман эълон қилган.

20 январь куни АҚШ президенти Барак Обаманинг сўнгги иш соатларида маъмурият томонидан Фаластинга 221 милион доллар миқдорида пул ўтказганлиги аниқланди. Маълум бўлишича, пул махфий равишда ўтказилган. Бу ҳақда “Associated Press” хабар бермоқда.
 
Барак Обама маъмурияти Дональд Трамп президентлик лавозимини эгаллашидан аввал бу борадаги қарорини расман эълон қилган. Республикачилар партияси вакиллари эса бундай пул ўтказмасига қарши чиқишганди.
 
Маълум бўлишича, умумий ҳисобда Фаластинга 227 миллион доллар миқдорда пул ўтказилган. Хусусан, 4 миллион доллар иқлим ўзгариши билан боғлиқ дастур учун, яна 1,2 миллион  БМТ қошидаги ташкилотлар учун ажратилган.
Дурдона Расулова

Теглар:Барак Обама Фаластин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!