...
МЕНЮ
ONLINE TV

ОАВ: Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримова иши бўйича Россияга сўров юборди


17:32, 24.08.2017 Жамият
 13 768

Гулнора Каримованинг Россиядаги мол-мулкига тақиқ қўйиш масаласи ўрганилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Россия ҳукуматидан Гулнора Каримованинг мол-мулкига тақиқ қўйишни сўрамоқда. Бу ҳақда РИА агенгтлиги хабар тарқатди.
 
“Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Россия Федерацияси прокуратурасидан Гулнора Каримовага нисбатан очилган жиноят иши бўйича ҳуқуқий ёрдам сўраб, унинг ушбу мамлакатдаги мол-мулкига тақиқ қўйиш бўйича сўров юборди”, дейилади хабарда.
 
Аввал хабар берганимиздек, 2013 йил 24 октябрда “Terra Group” МЧЖ, “Prime Media” МЧЖ, “Gamma Promotion” МЧЖ фаолиятида солиқларни тўлашдан бўйин товлаш ҳолатлари бўйича жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси прокуратураси расман тўлиқ маълумот берган эди.
 
Эслатиб ўтамиз, Гулнора Каримовага Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168, 178, 182, 189, 228 ва 243-моддалари билан айблов эълон қилиниб, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Дурдона Расулова 

Теглар:Гулнора Каримова Прокуратура Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар