...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нуримон Абулҳасан Мадина шаҳри амири билан учрашди


17:05, 08.08.2018 Жамият
 3 550

Нуримон Абулҳасан Мадина минтақаси амири Файсал ибн Салмонга кўрсатилган ҳурмат эътироф учун миннатдорлик изҳор этди.

6 август куни кечки соат 21:00 да Мадина шаҳрининг амири Файсал ибн Салмон томонидан Саудия Арабистони Подшоҳлигига дунёнинг турли давлатларидан ташриф буюрган Ҳаж делегациялари раҳбарлари учун қабул маросими ташкил этилди. Унда Ўзбекистондан Ҳаж-2018 йил мавсуми ишчи гуруҳи раҳбари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Нуриймон Абулҳасан ҳам иштирок этди. Қабул маросими давомида Нуриймон Абулҳасан ва Файсал ибн Салмон ўртасида ўзаро мулоқот ташкил этилиб, Шаҳзода ўзбекистонликларни энг тартибли хожилар деб эътироф этди.
 
Шаҳзода Файсал ибн Салмон ўз сўзида Ўзбекистон Республикасини қадим тарихга эга давлат сифатида кўришини таъкидлаб, бу юртда етишиб чиққан Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Имом Бухорий, Баҳоуддин Нақшбанд, Ҳаким Термизий каби буюк алломаларнинг илмий мероси ҳозирги вақтда ҳам жаҳон илм дунёсида маёқ бўлиб нур таратаётганини алоҳида эътироф этган.
 
Учрашувда Нуримон Абулҳасан Мадина минтақаси амири Файсал ибн Салмонга кўрсатилган ҳурмат эътироф учун миннатдорлик изҳор этди.
 
Бундан ташқари, Ҳаж ва Умра ишлари вазири Солиҳ Бинтин билан ҳам  учрашув ташкил этилиб, учрашувда Ўзбекистоннинг Ҳаж ва Умра тадбирлари Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан Ҳаж ва Умра ишлари вазирлиги билан ҳамкорликда, тартиб асосида намунали ташкил этилаётгани эътироф этилди ва миннатдорлик билдирилди. Келгуси йилларда Ҳаж ва Умра тадбирларида зиёратчилар учун Мадина шаҳрида яратилаётган шароитларни такомиллаштириш, хизматлар даражасини янада юқори савияга кўтариш мақсадида Масжид ун-Набавийга янада яқинроқ ва қулайроқ, ҳарамдан 100 метр масофада жойлашган “Madinah Millennium”, “Zam-zam pulmon” ва “Mishab tayyibah” меҳмонхоналарига жойлаштириш масаласи ўрганилди  ва меҳмонхоналар шароитлари билан танишиб чиқилди.

Теглар:Ҳаж Дин ишлари бўйича Файсал ибн Салмон Нуримон Абулҳасан 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар