...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нуфузли университетлардан бирида ўқиш муддати қисқаради


10:41, 06.04.2018 Жамият
 9 081

Президент фармони билан университет фаолиятидаги янгиланишлар белгиланди.

Хабар берилганидек, кеча Шавкат Мирзиёев “Ташқи ишлар вазирлиги тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг устувор йўналишларини амалга оширишда унинг маъсулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.
 
Унга кўра, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича қуйидагилар белгилаб берилди:
 
  • дипломатик кадрларнинг истиқболли захирасини шакллантириш мақсадида бакалавриатда ўқиш муддатини ва бакалавриатга қабул қилиш квоталарини камайтириш;
  • “Халқаро иқтисодиёт ва менежмент” ҳамда “Халқаро журналистика” мутахассисликлари бўйича бакалаврлар тайёрлашнинг янги йўналишларини жорий қилиш;
  • хорижий мамлакатлар делегацияларига хизмат кўрсатиш ва расмий тадбирлар ўтказишни юқори ташкилий даражада таъминлайдиган профессионал таржимон ва гидларни тайёрлаш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш;
манфаатдор идораларнинг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда амалиётда талаб қилинадиган мутахассисларнинг аниқ мақсадни кўзлаб тайёрланишини таъминлаш.
Икром Раҳмон

Теглар:Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети дипломатия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар