...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нилуфар Усмонованинг собиқ турмуш ўртоғи вафот этди


09:32, 21.02.2016 Шоу-бизнес
 19 923

Хонанда Instgaram'даги саҳифаси орқали ўғли Саидаъзамхонга таъзия билдирди.

Хонанда Нилуфар Усмонова ижтимоий тармоқлар орқали собиқ турмуш ўртоғи, катта ўғли Саидаъзамхоннинг отаси Навзоднинг вафот этганини маълум қилиб, таъзия билдирди.

“19 февраль 2016 йил мен учун азиз бўлган фарзандим Саидаъзамхоннинг отаси, собиқ турмуш ўртоғим Навзодхон омонатини топширди. Оллоҳ жойларини жаннат қилсин, охиратларини обод қилсин.



Мен сендан менга қачонлардир орзу бўлган биринчи фарзандимни совға қилганинг учун, ўз вақтида меҳр бериб ҳаётимдаги энг яқин инсоним бўлганинг учун бир умр миннатдорман, ҳаққинга доим дуо қиламан. Азиз инсонлар, бу дунёда ҳамма ҳам хато қилади, лекин Оллоҳ севган бандаларини мана шу ҳаётда тириклигидаёқ синов бериб, қай йўл билан бўлса-да гуноҳларидан тозалаб, ўзига оларкан. Ёш эди ҳали жон топширишга... Лекин Оллоҳга шак келтириб бўлармиди... Сенданўғлинг менга мерос қолди, мен сендан розиман ва бир умр миннатдорман. Бу дунёда ҳеч ким фаришта эмас. Ўзини мусулмон деб билган ҳар бир инсондан сўровим: ҳар ҳил гап-сўзларга берилмасдан дунёдан кўз юмган одамни орқасидан ғийбат қилиб, тоғ- тоғ гуноҳ орттирмасдан, ҳаққига тиловат қилиб, дуо қилиб қўйинглар. Чунки ҳар биримизнинг борар жойимиз мана шу қаро тупроқ экан.Мен бугун ўзимни худди ўтмишдаги оз фурсатлик қувончимни кўмгандек бўлдим. Ишонинглар энди ҳаётимга алоқаси йўқ,деб ўйлаган одамингиз учун ҳам аза тутар экансиз. Ҳамма оналарнинг бахти бутун бўлсин. Саидаъзамхон, болам ҳали ёшсан, тушунмассан, лекин ҳамдардлигимни қабул қил. Оллоҳ сенга сабр берсин, бахтимга умринг узоқ бўлсин. Бахтингга биз доим бор бўлайлик!”

Теглар:Нилуфар Усмонова Instgaram 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!