...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нилуфар Усмонованинг жажжи қизи реклама “юлдузи”га айланди


18:07, 18.08.2017 Шоу-бизнес
 23 537

Нилуфар Усмонова 7 март куни узоқ кутилган қиз фарзандини бағрига босган эди.

Март ойида яна бир бор оналик бахтига мушарраф бўлган Нилуфар Усмонова бошқа машҳур юлдузлар каби Instagram’га ўз қизининг юзини ёпиб, суратлар жойламади. Узоқ йиллар кутган қиз фарзандига яхши ният билан Саъдия, деб исм берган Нилуфар Усмонова ижтимоий тармоғидаги саҳифасини янги суратлар билан бойитди.
 
5 ойлик бўлган Саъдияхон жажжи “юлдуз”га айланди. Саъдия Ўзбекистондаги тиббий муассасалардан бирининг рекламасида иштирок этди. Қизалоқнинг суратлари баннерларга жойлаштирилди.
 
3 ойлик вақтида олинган суратларда Саъдия Раҳимова деб ёзилган ва Нилуфар Усмонованинг айтишича, бу суратларни кўпчилик интернет тармоғидан олинган фотосуратлар деб ўйлаган. Аслида эса суратлардаги жажжи қизалоқ Саъдия. Нилуфар Усмонова ўз саҳифаси орқали қизининг ўзига ўхшамаслигини айтиб, унинг ҳатто, сочи ҳам отасиникига ўхшаш эканлигини ёзган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Нилуфар Усмонова Саъдия Раҳимова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!