...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нилуфар Усмонованинг Instagram’даги кузатувчилари сони 400 мингдан ошди


15:50, 14.07.2016 Шоу-бизнес
 7 107

Хонанда мухлисларига мурожаат ёзиб қолдирар экан, уларнинг кўп саволларига жавоб қайтармаслигини тан олди.

Куни кеча Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг Instagram’даги кузатиб бораётган мухлислари сони 500 мингдан ортгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун эса хонанда Нилуфар Усмонова Instagram’да уни кузатиб бораётган фойдаланувчилар сони 400 мингдан ўтгани ҳақидаги хабар қолдирди.
 
“400k мухлисларим, сизга муборак бўлсин! Мен билан бирга эканлигингиздан жуда хурсандман. Бироқ менда сиз қизиққан саволларга жавоб оладиган ҳеч қандай суратлар ёки инфолар йўқ. Шунда ҳам “Ўзимизнинг чапани Нилуфар-да”, деб эркалаб қўясиз. Сизлар билан ҳамма вақт ҳақиқатни, асл Нилуфарнинг кечинмаларию, ижоди, боласи, онасини бўлишдим. Ўйлайманки, бундан кейин ҳам шундай...”, деб ёзади Нилуфар Усмонова.
 
Хонанданинг сиз берган саволларга жавобим йўқ, дейиши сабаби бор. Уни ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб борадиган мухлисларнинг аксарияти Нилуфар Усмоновага фарзандларининг отаси  ва ҳозирги турмуш ўртоғи ким экани ҳақидаги саволлар билан мурожаат қилишади. Хонанда шу вақтгача бундай саволларга жавоб бермаган.
 
Маълумот учун, ўзбек шоу-бизнесида Instagram’да шахсий саҳифасига эга юлдузлар орасида кузатувчиларининг кўплиги бўйича хонанда Шаҳзода пешқадам бўлиб келмоқда. Унинг кузатувчилари сони 756 мингга етган. Иккинчи ўринни эса Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева 524 минг фойдаланувчи билан эгаллаб турибди. “Ниҳол” мукофоти совриндори Лола Йўлдошева 464 минг кузатувчиси учинчи ўринни эса билан забт этган. 

Теглар:Нилуфар Усмонова Instagram 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

аноним
19:57 14.07.2016

Булар хаётдаям бир-бирлари билан киши билмас шунақа пойга ўйнашяпти. буни хонандаларни фанатлари газлайди Олға! деб. булар шахсий хаётиниям инстаграмда нуқта вергулигача баён қилиб боришади, шахсий фикрларим деб ўзлари тушунмаган мавзуларда барчага дарс ўтади, билмайдики ўзлари дарс олишга мухтожлар.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!