...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нилуфар Усмонова мухлисларига йўллаган видео мурожаатида турмуш ўртоғи ҳақида гапирди


13:04, 18.02.2016 Шоу-бизнес
 17 982

Видео мурожаат давомида хонанда Англия, Истанбул ҳамда Дубайда истоқомат қилаётган ўзбекистонликларга алоҳида салом йўллади.

Хонанда Нилуфар Усмонова мана икки йилдирки ТВ эфирлар ва радиолардан йироқ, соддагина ҳаёт кечиряпти. Янги қўшиқлар, клиплар талайгина, бироқ уларни тақдим этишнинг имкони йўқ. Аввалари хонанда ижтимоий тармоқларда ҳам фаол эди, ҳозир эса... Усмонованинг бирдан йўқ бўлиб қолиши мухлислар орасида турли янги миш-мишларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда. Хонанда куни кеча ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали мухлисларига видео мурожаат йўллади.

“Айни дамда тобим йўқ, касалман, шамоллаб қолганим учун сизларга қўшиқ айтиб беролмайман”, – дея гап бошлади Усмонова. Хонанда видео мурожаати давомида телебошловчилар Шоҳ Алимович ва Ойхон Ифорзодани ёдга олиб, уларни турмуш қураётганликлари билан муборакбод этди ва ижтимоий тармоқлар орқали тўйдан репортаж тайёрлашини маълум қилди. Шу дамда Усмонова истиқомат қилаётган уйнинг телефони жиринглади. Хонанда турмуш ўртоғи қўнғироқ қилаётганини айтиб, яна сўзида давом этди. У санъаткорлар орасида дўстлик масаласига эътибор қаратиб, “Санъаткорлар бир-бири билан дўст бўлолмайди деган гапларга ишонманг, дўст бўлмайдиган одам нафақат санъаткор билан, балки бошқа одамлар билан ҳам дўстлаша олмайди. Бу ҳар кимнинг феъл-атворига боғлиқ”, – дейди хонанда. Мухлисларига 7 дақиқалик видео мурожаатни йўллаган Усмонованинг охирги фикрларини турмуш ўртоғи бўлиб қўйди. Хонанда “Хўжайин келди, биз кетамиз”, – дея видео мулоқотига нуқта қўйди.

Видео мурожаат давомида хонанда Англия, Истанбул ҳамда Дубайда истоқомат қилаётган ўзбекистонликларга алоҳида салом йўллади.
 

Nilufar Usmonova Video Loading

Теглар:Ижтимоий тармоы Нилуфар Усмонова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!