...
МЕНЮ
ONLINE TV

Назарбоев Хавсизлик кенгашини йиғди


17:46, 18.07.2016 Олам
 4 626

Хавфсизлик кенгашида Олма-отадаги вазият юзасидан қарорлар қабул қилинади.

Бугун, 18 июль куни Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида бўлган отишмалар натижасида уч полициячи ва тинч аҳоли вакилларидан бир киши ҳалок бўлди. Шаҳарда террористик хавфнинг “қизил” даражаси эълон қилинди. 
 
Олма-ота шаҳридаги воқеалар муносабати билан мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев Хавфсизлик кенгашини йиғди. Бу ҳақда “Tengrinews.kz” хабар берди.
 
Қозоғистон бош вазири Карим Масимов Twitter’даги саҳифасида Хавфсизлик кенгашида қатнашаётгани ҳақида ёзиб қолдирган. “Хавфсизлик кенгашининг тезкор мажлисида Олма-отадаги вазият юзасидан қарор қабул қилинади”, деб ёзади у.
 
Аввалроқ, Олма-отадаги отишмаларни уюштирган икки шахснинг қўлга олингани ҳақида хабар бериб ўтган эдик. Мазкур отишмада 14 киши жароҳатланган.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Қозоғистон Олма-ота Нурсултон Назарбоев Отишма 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!