...
МЕНЮ
ONLINE TV

Наврўзга етказганига шукр!


14:22, 21.03.2016 Жамият
 4 371

Бободеҳқоннинг кўнгли тинч, даласини ёт-бегона пайҳон қилмайди, бугун эккан ниҳоли эртага улкан дарахтга айланишига ишончи комил.

Ҳар бир кунни байрамдек қарши олиш, шукрона келтириш халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган. Ўзбекнинг ҳар куни байрам, тўй-тантана! Боиси юрт тинч, Ватан обод, кўнгил хотиржам.

Туркий халқларда жуда узоқ тарихга эга бўлган Наврўз байрами мустақиллик йилларида янгича кўриниш касб этди. Азалий урф-одатларимиз тикланиб, қадриятларимизнинг бир негизи бўлган бу айём Истиқлол сабаб яна бўй чўзди.

Дарахтлар куртак очгани, қир-адирлар, далаларга қуёш нур сочгани, болаларнинг кулгуси оламни тутгани, варраклар мусаффо осмон узра баланд парвоз қилаётгани – Наврўздан дарак.

Аслида ҳар айёмнинг таг замирида шукроналик ҳисси мужассам. Дунёнинг манаман деган мамлакатлари офатлардан, террор балосидан боши чиқмаётган бир пайтда биз тинчлик, фаровонликда ҳаёт кечиряпмиз. Бободеҳқоннинг кўнгли тинч, даласини ёт-бегона пайҳон қилмайди, бугун эккан ниҳоли эртага улкан дарахтга айланишига ишончи комил. Ўғилми ё қиз фарзанд дунёга келтирган она жигарининг бир қатидан бунёд бўлган гўдагини бағрига босар экан, ҳеч иккиланмай унга яхши тилаклар тилайди., Яратгандан камолотини сўрайди. Қўлини дуога очган отахон-у онахонлар борки, сўрагани юртга тинчлик, элга фаравонлик, сиҳат-саломатлик. Бундан ортиқ бойлик, бундан қадрлироқ неъмат борми? Одамлар бор ўқ овозидан юраги пора-пора. Одамлар бор эртаси бугунидан аянчли. Одамлар бор тўйиб овқатланиш тугул, ҳатто, жон сақлаши учун бошпанаси йўқ.

Халқимиз байрамни, тўй-тантанани яхши кўради. Унинг ҳар куни байрам, ҳар куни шодиёна. “Qalampir.uz” сайти таҳририяти аъзолари Сизни Наврўз айёми билан муборакбод этади. Осмонимиз доим мусаффо бўлсин! Тинч ва фаровон ҳаётимизга кўз тегмасин. Отахон-онахонларнинг қўли дуода бўлсин. Фарзанд ва набиралар комил инсон бўлиб вояга етиб, юрт корига ярайдиган инсонлар бўлсин, Ватан ишончини оқласин. Наврўзга етказганига шукр!

Теглар:Наврўз Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар