...
МЕНЮ
ONLINE TV

Наманганлик талабалар Тошкентда ҳам камёб ўқитувчилардан таълим оляпти


20:24, 13.09.2018 Жамият
 3 116

Наманган муҳандислик-технология институтига хорижлик мутахассислар таклиф қилинган.

АҚШнинг Колумбия университети эксперт-ўқитувчиси Бенжамин Аренстейн янги ўқув йилидан бошлаб бир йил давомида Наманган муҳандислик-технология институтида талабаларга инглиз тилидан дарс машғулотларни ўтказади.
 
Бундан ташқари Бенжамин Аренстейн томонидан институтнинг профессор-ўқитувчилар учун маҳорат дарслари ҳам ташкил этилади.
 
Мазкур институтга АҚШлик яна бир ўқитувчи ташриф буюриб, ўз тажрибаси билан ўртоқлашмоқда. Техас халқаро таълим маркази профессори Рави Прокаш Дани тегишли  йўналишдаги талабаларга “Ўсимликшунослик ва пахтачилик” фанидан 40 соатлик дарс машғулотларини олиб бормоқда.
 
Профессор Рави Прокаш Дани ташрифи давомида АҚШ ва Ҳиндистоннинг нуфузли олий таълим муассасалари билан видеоконференция ўтказиш ҳам режалаштирилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Наманган муҳандислик-технология институти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар