...
МЕНЮ
ONLINE TV

Наманганлик спортчи қизларга Президент совғаси топширилди


12:37, 23.03.2017 Жамият
 1 973

12 мингга яқин спортчи қизга маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тайёрланган спорт либосларидан иборат Президент совғаси топширилди.

Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасида умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таълим олаётган 1 минг 800 спортчи қизга Президент совғалари топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
Вилоят спортчи қизлари мамлакат ва халқаро спорт ареналарида салмоқли ютуқларни қўлга киритмоқда. Хусусан, Бразилияда ўтган XV Паралимпия ўйинлари чемпиони ва рекордчиси Нозимахон Қаюмова, Жанубий Кореяда ўтказилган таэквондо WTF бўйича халқаро турнир ғолиби, Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси Севинч Муҳаммаджонова, Ҳиндистон мезбонлик қилган кураш бўйича жаҳон чемпионати олтин медали совриндори Мухлиса Абдумаликова, Қозоғистонда ўтказилган енгил атлетика бўйича халқаро турнир ғолиби Нурхон Муҳиддинова каби спортчилар шулар жумласидандир.
 
Вилоятдаги таълим муассасаларида таҳсил олаётган 233 мингдан ортиқ ўқувчи қизнинг 40 мингга яқини спорт билан мунтазам шуғулланмоқда. Наврўз байрами арафасида вилоятдаги барча мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг 12 мингга яқин спортчи қизига маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тайёрланган спорт либосларидан иборат Президент совғаси топширилди.

Теглар:Президент Наманган Совға 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар