...
МЕНЮ
ONLINE TV

Наманганда тунги клублар одамларга тинчлик бермаяпти


18:15, 10.05.2018 Жамият
 8 636

Афсуски, бундай жойлар кундан-кунга камайиш ўрнига кўпайиб, палак ёзиб бормоқда.

Наманган вилояти Чуст туманида яшовчи фуқаронинг тунги клублар ҳақида йўллаган мурожаати мазмуни тарбиявий аҳамиятга эга бўлди.
 
Фуқаро ўз мурожатида шундай ёзади: Наманган вилояти, Чуст туманида яшайман. Шаҳарда бир йил аввал “Шафран” ва “Замин фуд” номли тунги клублар очилди. Шундан сўнг ёппасига одамларнинг тинчи йўқолди.
 
Тунги клублар фоҳишахона, бангихона ва ичкиликхонага айланиб кетган. Бу ердаги жанжал, тўполонлардан эса тўйиб кетдик. Милиция ходимлари жиноятчиликнинг олдини олиш учун рейдлар ўтказди. Шундан сўнг, очиқчасига гиёҳванд моддалар сотаётган кимсалар ушланди.
 
Лекин клублар яна ҳеч нарса бўлмагандек ишламоқда. Яқинда “Калинка” деган яна бир тунги клуб ҳам очилар экан. Тунги клуб ўзбекчиликка, мусулмончиликка тўғри келмайди. Устига-устак, клублар одамларнинг тинчини бузмоқда.
 
Сезиб турибсиз, ушбу мурожаат матнида анча-мунча тарбияли сўзлар битиб қўйилган. Тунги клублар мусулмончиликка нафақат ўзбекчиликка ҳам тўғри келмаслиги азалдан маълум эди.
 
Афсуски, бундай жойлар кундан-кунга камайиш ўрнига кўпайиб, палак ёзиб бормоқда. Лекин тегишли ташкилотлар ушбу ҳолат юзасидан нимадир қилаётганини кўрмаяпмиз.
 
Деярли ҳар куни чоп этилаётган “ўлди”, “бўғди”, “пичоқлади”, “ичиб отасини ўлдирди” мазмунидаги хабарларда “қаҳрамон” бўлаётганлар ҳам тунги клубдагилар тарбиясини олаётганлар сирасидандир.
 
Вазиятга тегишли ташкилотлардан ойдинлик киритишларини сўраган бўлардик.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Наманган Чуст тунги клублар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар