...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мутахассислар: “Суриялик қочоқлар уйларига қайтишига ҳали эрта”


15:38, 06.02.2018 Олам
 2 762

Халқаро ташкилотлар Суриялик қочқинлар ва уларнинг ўз уйларига қайтиши хусусида ҳисобот бердилар.

Дунёдаги қочоқлар муаммоси билан шуғулланадиган халқаро ташкилотлар суриялик қочоқларнинг уйларига қайтиб келишини маслаҳат беришмаяпти.
 
Суриядаги можароларни диққат билан кузатиб турган инсонпарварлик ташкилотлари, хусусан, Қочоқлар бўйича Норвегия кенгаши, Болаларни ҳимоя қилиш ташкилоти, Дания муҳожирлар кенгаши, Халқаро Қутқариш Қўмитаси каби ташкилотлар кеча, 5 февраль куни ўзларининг ҳисоботини эълон қилишди.
 
Ушбу ташкилотлар суриялик қочоқларнинг ўз мамлакатига қайтишига ҳали эрталигини билдирган.
 
Ҳисоботда қайд этилишича, Сурияда бўлаётган уруш ҳали тўлалигича якунланмади ва қочоқларнинг қайтиши, турмуш кечириши учун бу ерда шароит йўқ.
 
Эслатиб ўтамиз, Туркия Суриянинг шимолий шаҳри бўлган Афринда курд жангариларига қарши кураш олиб бормоқда.
Икром Раҳмон

Теглар:Сурия қочқинлар Халқаро ташкилотлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!