...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мурод Ражабовнинг “ўлими” билан боғлиқ хабарларга ойдинлик киритамиз


13:41, 11.04.2016 Кино
 28 658

Таҳририятимизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали кўплаб муштарийлар тарқалган хабарлар қанчалик ҳақиқатга яқинлигини сўраб мурожаат қилишмоқда.

Ижтимоий тармоқлар ва Telegram мессенжеридаги баъзи гуруҳлар орқали Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабовнинг вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу хабарлар нафақат мухлисларни, балки Мурод Ражабов билан ёнма-ён ижод қилиб келаётган санъат олами вакилларини ҳам ҳайратга солди. Интернет орқали яшин тезлигида тарқалган маълумотларга ишониб қолганлар ҳам топилди, албатта. Таҳририятимизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали кўплаб муштарийлар тарқалган хабарлар қанчалик ҳақиқатга яқинлигини сўраб мурожаат қилишмоқда. Тарқатилган шум хабарларга ойдинлик киритиш ва актёрнинг ҳолидан хабар олиш мақсадида Мурод Ражабовга қўнғироқ қилдик. Гўшакни актёрнинг ўзи кўтарди.

Мурод Ражабов, Ўзбекистон халқ артисти:
— Одамларга ҳайронман, мени ўлдига чиқараётган кимсалар Яратгандан қўрқмайдиларми? Бундай хабарларни тарқатиб, одамлар орасида обрў топиб бўларканми? Шукур соғ-саломатман. Бундай миш-мишларнинг чиқиб кетишига нима сабаб бўлганини билмайман, аммо менга нисбатан қилинган бу иш жазосиз қолмайди. Атрофимда дўстларим, мени ҳурмат қилган, яхши кўрган мухлисларим кўп экан, телефоним тинмаяпти.
 


Сўнгги йилларда таниқли шоу-бизнес вакиллари ҳақида номақбул хабарларни тарқатиб, сохта обрў топиш Telegram’даги баъзи гуруҳлар ва интернет сайтларининг кундалик юмушига айланиб қолди. Бундан аввал Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурайим Абдуваҳобов, Клара Жалилова ва актёр Алишер Узоқовни ҳам вафот этди деб ёлғон хабарлар тарқатилган эди. Орадан кўп ўтмай бу гаплар бўҳтон экани маълум бўлди. Қилмиш – қидирмиш, дейди доно халқимиз. Бировнинг ҳаёти билан ҳазил қилиб, ўз мақсадларини амалга оширишга интилаётган кимсалар қилаётган манфур ишлари ўзларига 10 баравар бўлиб қайтишини ўйлаб кўришса, ёмон бўлмасди. 

Теглар:Мурод Ражабов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!