...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мудофаа вазирлигида "Барон" намойиш этилди


13:50, 02.02.2016 Кино
 5 541

Унда фильм режиссёри Рустам Саъдиев, бош роль ижрочилари Жавоҳир Зокиров ва Улуғбек Қодиров иштирок этди.

Ўзбек киносиянги даврни бошлаб берган “Барон” фильми кун сайин томошабинлар эътирофига сазовор бўлиб бормоқда. Кинотеатрдами ёки уйда "видеоқароқчилар" тарқатган дискни кўрилаётганидан қатъи назар фильм ижодкорлари кўзланган мақсадга эриша олди.
 
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги ахборот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 31 январь куни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Маънавият ва маърифат марказида “Барон” бадиий фильмининг ижодкорлари билан учрашув ҳамда филм тақдимоти бўлиб ўтди.  Унда фильм режиссёри Рустам Саъдиев,   бош роль ижрочилари Жавоҳир Зокиров ва Улуғбек Қодиров иштирок этди.
 
Томошадан сўнг сўзга чиққан ҳарбийлар ҳозирги кунда бутун дунёга хавф солиб турган наркобизнес ва унга қарши кураш фильмда ҳаётий мисоллар билан очиб берилганини ҳамда долзарб масаланинг хавф-хатари кино санъати орқали кенг ёритиб берилгани таъкидлаб ўтилди.
 
Филм ижодкорлари билан учрашувлар давом этади.

Теглар:Барон Ўзбеккино Мудофаа вазирлиги Рустам Саъдиев Улуғбек Қодиров Жавоҳир Зокиров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!