...
МЕНЮ
ONLINE TV

Москвада мигрантлар учун патент 500 рублга ошади


18:46, 22.11.2018 Олам
 3 495

Патент нархи ижтимоий соҳага йўналтирилган маблағни кўпайтиришни учун оширилади.

Кеча, 21 ноябрь куни Москва шаҳар Думаси ўзгартириш киритилган “Жисмоний шахсларнинг мулкига солинадиган солиқ тўғрисида”ги қарорни қабул қилди. Ўзгариш шу бўлдики, хорижий мигрантлар учун меҳнат мигранти 4,5 минг рублдан 5 минг рублга кўтарилди.
 
“Мигрантлар учун патент 4,5 минг рубль эди. Биз патентни бир марта оширган эдик, энди яна оширамиз, бу, биринчи навбатда, бизга таълим олган, шаҳримизда ишлаш имкониятига эга меҳнат мигрантлари келиши кераклиги билан боғлиқ. Бошқа томондан, шу орқали бюджетни тўлдирамиз ва маблағларни ижтимоий эҳтиёжларга, жумладан, меҳнат мигрантларига шаҳримизда яхшироқ шароит яратиш учун йўналтирамиз”, деган Москва шаҳар Думасининг иқтисодий сиёсат ва молия бўйича комиссияси раиси Людмила Гусева.



Людмила Гусеванинг сўзларига кўра, қарор 2019 йил 1 январдан кучга киради.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Мигрант Москва Патент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!