...
МЕНЮ
ONLINE TV

Москвада Медведев ва Арипов учрашувлари бошланди


17:25, 28.03.2017 Жамият
 3 435

Учрашувда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифига тайёргарлик кўриш масалалари ҳам муҳокама этилади.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Россия Федерацияси Ҳукумати раиси Дмитрий Медведев билан учрашиш учун Москва шаҳрига бориши ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Москвага етиб келди. Бу ҳақда Россия ҳукумати Ахборот хизмати хабар берди.
 
Учрашув чоғида икки мамлакатнинг савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлиги, шунингдек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифига тайёргарлик кўриш масалалари ҳам муҳокама этилади.
 
Учрашувларда икки мамлакат элчилари ҳам иштирок этмоқда.

Теглар:Дмитрий Медведев Абдулла Арипов Ўзбекистон Россия Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар