...
МЕНЮ
ONLINE TV

Молия вазирлигидан 50 эмас, 24 киши ишдан бўшатилди. Улар ким?


22:50, 26.12.2017 Жамият
 11 541

Президент Молия вазирлигидан соҳани тушунмайдиган раҳбарларни ишдан олгани билан, уни еб ётган “келамушлар” ҳамон ўз ўрнида турганини айтганди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 22 декабрь куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Жамшид Қўчқоров олиб кирган Давлат бюджети лойиҳаси имзоламаганини, ундан янги Давлат бюджети лойиҳасини кутаётганини айтган эди. Президент Молия вазирлигидан соҳани тушунмайдиган раҳбарларни ишдан олгани билан, уни еб ётган “каламушлар” ҳамон ўз ўрнида турганини қўшимча қилганди.
 
Орадан кўп ўтмай, интернет-нашрларда Молия вазирлигининг бирданига 50 ходими ишдан бўшатилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу хабарлар эса асоссиз бўлиб чиқди. ЎзАнинг маълум қилишича, ишдан бўшатилганлар 24 кишини ташкил этади.
 
Молия вазирлиги марказий аппаратидан 2 нафар бош бошқарма бошлиғи, 2 нафар бош бошқарма ўринбосари, 4 нафар бошқарма бошлиғи, 1 нафар бошқарма бошлиғи ўринбосари, 3 нафар бўлим бошлиғи ҳамда 4 нафар ходим, жами 16 киши эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бугунги кунга келиб буларнинг сафига 8 киши қўшилган ва бу рақам 24 тани ташкил этмоқда.
 
Жумладан, Ғазначилик бошлиғи ўринбосари-Амалиёт бошқармаси бошлиғи Ф.Нурмуҳамедов, Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти бошқармаси бошлиғи Ш.Хайдаров, Саноатнинг базавий тармоқлари ва ёқилғи-энергетика мажмуи молияси бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи А. Абдуллаев, Давлат молиявий назорати бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари М.Агзамов, Солиқ ва божхона-тарифи сиёсати бошқармасининг бошлиғи И. Голишева, Давлат молиявий назорати бош бошқармаси Ташкилий-услубий ишлар бўлими бошлиғи Б.Жумаевлар эгаллаб турган лавозимларидан озод этилган.

Теглар:Молия вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар